ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Июнь 17, 2025. 21:00 • 25 сония
• 691
ТОШКЕНТ, 17 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бугун Исроил элчиси Гидеон Лустиг билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Исроил муносабатларининг ҳолати ва уларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, шунингдек, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.
Минтақавий муаммолар, шу жумладан Яқин Шарқдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди