Ўзбекистон ҳар доим минтақадаги барча томонларни ўзаро музокаралар орқали тинчлик йўлида ҳаракат қилишга чақириб келган
Июнь 22, 2025. 21:22 • 33 сония
• 448
ТОШКЕНТ, 22 июнь. /"Дунё" АА/. "Яқин Шарқдаги вазиятнинг шиддат билан кескинлашаётгани бизда чуқур хавотир уйғотмоқда. Ўзбекистон доимо минтақадаги барча томонларни ўзаро музокаралар орқали тинчлик йўлида ҳаракат қилишга чақириб келган", – деб таъкидланган мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати мурожаатида.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон фуқароларидан Исроил ва Эронга сафар қилишдан тийилишни, ушбу мамлакатларда бўлган фуқароларимиздан эса имкон қадар хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетишларини сўраймиз.
"Хавфсизликни таъминлаш мақсадида зарур чоралар кўрилмоқда, фуқароларимиздан ҳушёрликни сақлашни ва расмий эълонларни кузатиб боришни илтимос қиламиз", – дея қайд этади Ўзбекистон ТИВ Матбуот котиби Ахрор Бурханов.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди