ТИВда Грузия элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Июль 19, 2025. 10:55 • 31 сония
• 423
ТОШКЕНТ, 19 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бобур Усманов кеча Грузия элчиси Давид Котариа билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда юқори даражада эришилган келишувларнинг ижроси ҳамда жорий йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси муҳокама қилинди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги лойиҳаларнинг амалий ижросига кўмаклашиш мақсадида яқин ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 8-9 июль кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Грузияга ташриф буюриб, ушбу давлат раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди