Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Португалия ўртасида Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди
Сентябрь 24, 2024. 16:20 • 30 сония
• 113
ТОШКЕНТ, 24 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Португалия давлат вазири ва ташқи ишлар вазири Пауло Ранжел билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Португалия Давлат вазири ва ташқи ишлар вазири Пауло Ранжел жаноблари билан биргаликда Ўзбекистон ва Португалия ўртасида Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни имзоладик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ушбу ҳужжат савдо ва инвестициявий ҳамкорликни сезиларли даражада мустаҳкамлашга ёрдам беради. Учрашувимиз давомида икки томонлама ва глобал кун тартибидаги қатор мавзуларни ҳам муҳокама қилдик".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди