Logo

Улан-Батор шаҳрида Ўзбекистон ва Мўғулистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

Май 08, 2024. 19:39 • 50 сония

1242
Улан-Батор шаҳрида Ўзбекистон ва Мўғулистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 8 май. /"Дунё" АА/. Кеча Улан-Батор шаҳрида Ўзбекистон ва Мўғулистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов ва Мўғулистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Амартувшин Гомбосурен бошчилик қилди. 


Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Мўғулистон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштиришга, шунингдек, Мўғулистон Президентининг жорий йил июнь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифига алоҳида эътибор қаратилди.


Мўғулистон томони Ўзбекистонда давлат бошқаруви ва қонунчилик соҳасини такомиллаштириш, миллий иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.


Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун мавжуд салмоқли салоҳиятни рўёбга чиқаришдан ўзаро манфаатдорлик тасдиқланди.


Маданий-гуманитар ва туристик алмашинувларини фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.


Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш