Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Миграция агентлигига раҳбар этиб тайинланди

Сентябрь 04, 2026. 09:30 • 59 сония

12
Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Миграция агентлигига раҳбар этиб тайинланди

ТОШКЕНТ, 4 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг қарори билан мамлакатимизнинг Япониядаги элчиси Мухсинхўжа Абдураҳмонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мухсинхўжа Абдураҳмонов 52 ёшда. Фарғона вилоятида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Япониянинг бир қатор олий ўқув юртларини, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга.

Шунингдек ўқинг

У 2018–2021 йилларда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 2021 йилдан буён Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси эди.

Мухсинхўжа Абдураҳмонов ушбу лавозимда 2024 йилнинг сентябрь ойидан бери Миграция агентлигини бошқариб келган Беҳзод Мусаевнинг ўрнини эгаллади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш