Logo

Ўзбекистоннинг янги элчиси Варшавага етиб борди

Ноябрь 08, 2023. 09:27 • 28 сония

11211
Ўзбекистоннинг янги элчиси Варшавага етиб борди

ТОШКЕНТ, 8 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев кеча Польша пойтахтига етиб борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

У шу пайтга қадар ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаментида, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консуллиги консули бўлиб ишлаган, 2020 йилдан бери эса Бош консулликка раҳбарлик қилган. Дипломат 38 ёшда. Тошкент давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.


Амирсаид Аъзамхўжаев 2015 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг Польшадаги Муваққат ишлар вакили ва 2019 йилдан Фавқулодда ва Мухтор элчи вазифасида ишлаган Бахром Бобоев ўрнига тайинланди.


Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш