Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари ва Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар
Май 30, 2025. 11:30 • 37 сония
• 73
ТОШКЕНТ, 30 май. /"Дунё" АА/. Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бобур Усмонов Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти Актоти Раимкулова ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистоннинг Жамғармага тўлақонли аъзо сифатида қўшилиш жараёни, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Президенти томонидан Туркий давлатлар ташкилоти саммитлари доирасида илгари сурилган ташаббусларни ҳамда туркий маданий меросни асраб-авайлаш ва оммалаштиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни самарали амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Жамғарма доирасида туркий ҳамкорликнинг долзарб мавзуларини илгари суриш бўйича мулоқотни давом эттириш ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга келишиб олинди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди