"Al Harir": Ўзбекистонда Австрия компанияси иштирокида 1200 гектар майдонда тоғ-чанғи курорти қурилади
Июнь 24, 2025. 15:09 • 2 дақ
• 118
АР-РИЁД, 24 июнь. / "Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг етакчи "Al Harir" нашрида "Олтин бел" чўққисидаги дам олиш маскани очилди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Паркент туманида жойлашган "Олтин бел" чўққисидаги уч гектар тоғ ёнбағрида жойлашган дам олиш маскани ҳудудида умумий сиғими 188 ўринли иккита замонавий меҳмонхона, капсула типидаги ихчам уйлар, ресторан ва хўжалик бинолари бунёд этилгани таъкидланган.
"Ҳудудда туризм соҳасини ривожлантириш учун 1,8 миллиард долларлик 52 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Натижада 3300 та янги иш ўрни яратилади ва сайёҳлик масканлари йилига 1 миллионгача кишига хизмат кўрсатиши мумкин бўлади. Паркентнинг қорли тоғлари яна бир йирик лойиҳа – Австрия компанияси иштирокида 1200 гектар майдонда тоғ-чанғи курорти қуриш имкониятини очади",– деб маълум қилинган мақолада.
Нашрда ушбу лойиҳа доирасида уч, тўрт ва беш юлдузли меҳмонхоналар, тоғ-чанғи йўлаклари, ресторанлар ва соғломлаштириш мажмуалари қурилиши назарда тутилгани қайд этилган.
Лойиҳа уч босқичда амалга оширилади ва якунлангач, кунига 15 минггача сайёҳни қабул қила олади. 600 га яқин сервис объекти ташкил этилади. Мавсумий хизматларни ҳисобга олган ҳолда, янги иш ўринларининг умумий сони 10 мингтагача етади.
"Ушбу курорт Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Amirsoy" мажмуаси билан бир қаторда энг йирик сайёҳлик марказларидан бирига айланиши кутилмоқда"– деб ёзган муаллиф.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди