"Business Central Asia" журнали: Ўзбекистонда янги инвестиция платформаси ишга туширилди
Сентябрь 29, 2025. 11:54 • 2 дақ
• 87
ДЕҲЛИ, 29 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ҳиндистоннинг "Business Central Asia" журналида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан яратилган янги инвестиция платформаси ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот чоғида турли лойиҳаларга соддалашган тартибда маблағ жалб қилиш имконини берадиган инвестиция платформасининг ишга туширилишини маълум қилгани таъкидланган.
Мақола муаллифи энди ҳар қандай компания ўз лойиҳасини инвестиция платформасида жойлаштириши, потенциал инвесторлар эса ўзлари қизиққан соҳани танлаб, маблағ киритиши мумкинлигини қайд этган.
Журнал, шунингдек, ўқувчилар эътиборини мамлакатимизнинг жадал ривожланаётган стартаплар экотизимига қаратган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 600 дан ортиқ стартап фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг дастлабки етти ойида улар 264 миллион доллар миқдорида хорижий инвестициялар жалб этган. "Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан тўрт баробар кўпдир. Мамлакат Президенти ёшларнинг 1000 та стартап ғоясини тижоратлаштириш, шундан 200 тасини халқаро бозорга олиб чиқиш режалаштирилганини қайд этди", – деб ёзган ҳинд журналисти.
Қайд этилишча, Ўзбекистонда 100 та маҳаллий стартапни жаҳон миқёсидаги компанияларга айлантириш режалаштирилмоқда. "Рақамли молиявий хизматларни кенгайтириш мақсадида банклар, молия компаниялари ва стартапларни бирлаштирувчи янги "очиқ банкинг" экотизими жорий этилади", – деб хабар берган "Business Central Asia".
Журналнинг мазкур сонида, шунингдек, Ўзбекистон ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва бошқа жиҳатларига бағишланган мақолаларни босилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди