Хитой ОАВ: Сўнгги йилларда Хитой Ўзбекистон учун 6,5 мингдан ортиқ мутахассис тайёрлашда иштирок этди
Январ 18, 2024. 19:17 • 3 дақ
• 225
ПЕКИН, 18 январь. /«Дунё» АА/. Хитойнинг энг йирик «Синьхуа» ахборот агентлиги ҳамда инглиз тилидаги машҳур «Psearcher» журналида инсон капиталини ривожлантириш соҳасидаги Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигига бағишланган мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Манбалар Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарувини ривожлантириш агентлиги Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Тимур Абдуллаевнинг Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлиги кадрлар тайёрлаш ва инсон капиталини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик мавжуд салоҳиятни тўлиқ очишга ёрдам берадиган энг муҳим йўналиш эканлиги ҳақидаги сўзларидан иқтибос келтиради.
Қайд этилишича, бой тарихий-цивилизация меросига эга Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар бир неча минг йиллик тарихга эга.
«Бугунги кунда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик стратегик шериклик даражасида кўтарилган. Ўзбекистон ва Хитой умумий манфаатларга эга бўлган масалаларда ва миллий ривожланиш стратегиясини илгари суришда бир-бирини қўллаб-қувватлайди, - дейилади мақолада. – Дунёда инновацияларнинг жадал суръатлари, рақамлаштириш жараёнлари ва сунъий интеллектнинг жорий этилиши икки давлат олдига янги долзарб вазифаларни қўймоқда. Бу шартлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг улкан салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишни тақозо этади. Мутахассисларнинг фикрича, яқин беш йил ичида давлат хизматида ҳам, хусусий секторда ҳам малакали мутахассисларга талаб ортади».
Ўзбекистон–Хитой дўстона муносабатларига мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаётган таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликда муҳим ютуқлар қайд этилди. Айни пайтда икки мамлакат илмий-техника муассасалари ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, идоралараро дастурлар доирасида талабалар ва стажёрлар алмашинуви фаоллашмоқда. Ўзбекистондаги олтита университетда хитой тили ўқитилади.
«Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида 600 дан ортиқ талаба хитой тилини асосий тил сифатида ўрганмоқда. Бундан ташқари, у бутун мамлакат бўйлаб кўплаб таълим марказларида факультатив сифатида таклиф этилади, - деб хабар қилмоқда ОАВ. – Хитой тарихи, маданияти ва анъаналарини ўрганишни тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида хитой тили марказлари ташкил этилиб, улар ўқув-услубий қўлланмалар, ўлкашунослик бўйича дарслик ва материаллар билан таъминланди. Тошкент ва Самарқандда Конфуций институтлари фаолият кўрсатиб, уларда 1 200 ортиқ Ўзбекистон фуқаролари хитой тилини ўрганмоқда».
Мақолаларда Ўзбекистон ҳар томонлама ижтимоий адолатга эришиш, камбағалликка қарши курашиш, ўрта синфни кенгайтириш, фаровонлик ва тенгликни таъминлаш борасида Хитой тажрибасини ўрганишдан манфаатдор экани алоҳида таъкидланган.
Кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик давом этмоқда, бу икки халқнинг яқинлашишига хизмат қилмоқда. Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда Хитой Ўзбекистон учун 6,5 мингдан ортиқ мутахассис тайёрлаган ва бу мамлакатни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга фаол ҳисса қўшмоқда. Ўзбекистон давлат хизматчиларининг Хитойда малака ошириш курсларини ташкил этиш борасида ҳам самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Охирги беш йилда 4,2 мингга яқин давлат хизматчиси ушбу дастурларда иштирок этди. Малака ошириш дастурлари қашшоқликни қисқартириш, қишлоқ хўжалиги, давлат бошқаруви, тадбиркорлик, иқтисодиёт ва молия, энергетика, таълим, туризм ва бошқа соҳаларни қамраб олди.
«Икки томонлама ҳамкорликнинг бундай шакллари Ўзбекистон ва Хитой ўртасида инсон капитали, билим алмашинуви ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Куч ва ресурслардан фойдаланган ҳолда томонлар барқарор ривожланиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга интилмоқда», - дея Тимур Абдуллаев сўзларидан иқтибос келтирган Хитой ОАВлари.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди