Россиянинг "Первый канал" телеканали Бухоро вилоятининг сайёҳлик салоҳияти ҳақида махсус кўрсатув тайёрламоқда
Апрель 08, 2025. 17:41 • 56 сония
• 72
МОСКВА, 8 апрель. /"Дунё" АА/. Россиянинг "Первый канал" телеканалининг оммабоп "Бошқалар ҳаёти" ("Жизнь других") кўрсатувининг Ўзбекистонга бағишланган махсус сони суратга олинмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё"АА мухбири.
Ўзбекистон элчихонаси ва Туризм қўмитаси билан ҳамкорликда кўрсатувни суратга олиш гуруҳининг юртимизга ижодий сафари ташкил этилди. 2-7 апрель кунлари бошловчи Жанна Бадоева бошчилигидаги ижодий гуруҳ Бухоро вилоятининг диққатга сазовор жойларида бўлди.
Бухоронинг сайёҳлик салоҳияти ва ҳудуд аҳолиси ҳаёти ҳақидаги махсус фильм "Биринчи канал"да ва "Бошқалар ҳаёти" кўрсатуви эса YouTubeда 2025 йил давомида намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда "Бошқалар ҳаёти" кўрсатувининг Самарқандга, 2023 йил апрель ойида эса "Биринчи канал"да Тошкентга бағишланган икки қисмли фильм намойиш этилган эди. Ушбу дастурлар россиялик томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.
Мазкур телелойиҳа 2019 йилдан бери эфирга узатилиб келинмоқда. Кўрсатувни бугунги кунда бутун дунё бўйлаб 250 миллиондан ортиқ киши томоша қилади.
"Бошқалар ҳаёти" дунёнинг турли мамлакатларини сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиб келмоқда. Шунингдек, одамларнинг қандай яшаши, авлодлари, қаерда ўқиши, қандай касбларни танлаши, қандай оила қуриши ва дам олиши, ўз туғилган шаҳарларида нимани ёқтириши каби мавзуларни ёритиб боради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди