Logo

Ўзбекистон 2028 йилгача ўз сунъий йўлдошини коинотга учиради

Июнь 09, 2025. 15:57 • 40 сония

140
Ўзбекистон 2028 йилгача ўз сунъий йўлдошини коинотга учиради

ОСТОНА, 9 июнь. /"Дунё" АА Ўзбекистон 2028 йилгача ўзининг илмий-техник сунъий йўлдошини коинотга чиқаришни режалаштирмоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Kazinform" халқаро ахборот агентлигининг ёзишича, бу ҳақда Ўзбекистон космик агентлиги директори ўринбосари Муҳиддин Иброҳимов маълум қилган.

Муҳиддин Иброҳимовга кўра, жорий йилда Ўзбекистондан 7 нафар талаба Япониянинг Кюсю технология институтига магистратура босқичига ўқишга юборилади.

– Улар ўқиш даврида сунъий йўлдош лойиҳасини ишлаб чиқиш, уни йиғиш ва сунъий йўлдошни коинотга учиришга оид билимларни ўзлаштирадилар. Айни пайтда коинотга сунъий йўлдошни учириш учун компаниялар билан шартномалар тузиш кераклигини ҳам тушунишимиз керак. Бизнинг режамизга кўра, Ўзбекистон 2028 йилгача ўз сунъий йўлдошини коинотга олиб чиқади, – Ўзбекистон космик агентлиги директори ўринбосари.

Ўзбекистон томони Space Х компанияси билан музокаралар олиб бормоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш