Logo

Ўмондан муносабат: Ўмондан муносабат: Ўзбекистон – минтақавий ўзгаришларнинг "локомотиви" ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш модели

Октябрь 25, 2025. 18:14 • 2 дақ

195
Ўмондан муносабат: Ўмондан муносабат: Ўзбекистон – минтақавий ўзгаришларнинг "локомотиви" ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш модели

МАСКАТ, 25 октябрь. /"Дунё" АА/. Таниқли ёзувчи ва сиёсатшунос Али бин Масуд ал-Машоний (Ўмон) "Дунё" учун интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Брюсселга буюрган ташрифи якунлари ва Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланишининг аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдирди.

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг Европа Иттифоқи штаб-квартираси жойлашган Бельгия пойтахти Брюсселга ташрифи ҳар икки томон учун муҳим қадамдир.

Бир томондан, Ўзбекистон Марказий Осиёнинг дурдонаси сифатидаги тарихий аҳамияти ва географик жойлашуви билан мутаносиб равишда халқаро мавқеини мустаҳкамлашга интилмоқда. Бошқа томондан, Европа Иттифоқи ушбу муҳим минтақада ишончли ва нуфузли сиёсий ва иқтисодий шерик қидирмоқда.

Шубҳасиз, Европа Иттифоқи глобал миқёсда муҳим роль ўйнайдиган йирик иқтисодий бирлашма сифатида номинал ёки пассив ҳамкорларга қизиқмайди. У шериклик муносабатларини чинакам кенгайтириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилади.

Бугун Европа Ўзбекистонга истиқболи ва амбициялари катта, келажакка ишонч билан бораётган давлат сифатида қарайди. Шу билан бирга, у ўзининг сиёсий қадриятларини ўз халқининг тинч-тотув яшаш ва дунёга очиқликка асосланган бой тарихий мероси ва маданий анъаналаридан олади. Бу жиҳатлар Ўзбекистонни минтақавий ўзгаришларнинг "локомотиви"га, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш моделига айлантиради.

Европа Иттифоқи каби қудратли халқаро институт ишончини қозониш ҳар қандай давлат учун муҳим ютуқ. Бу муваффақият Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги ва бошқа иқтисодий бирлашмалар билан муносабатларидаги ўрнини мустаҳкамлайди. Бу, шубҳасиз, мамлакатнинг халқаро ролига ва хусусан, ўтмиш, бугун ва келажакнинг маркази ва дурдонаси бўлган Тошкент ва ҳудудлар тараққиёт суръатларига ижобий таъсир кўрсатади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш