Logo

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Қоҳирада “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари билан учрашди

Декабрь 09, 2025. 12:34 • 40 сония

75

ТОШКЕНТ, 9 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қоҳирада “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Бугун Қоҳирада Миср Бош имоми, “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб билан учрашув бўлиб ўтди, - деб ёзди 8 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. - Шайх ҳазратларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказдим.

Ўзбекистон билан Миср ўртасида маънавият ва фан-таълим соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдик. Маърифатли ислом ғояларини тарғиб этиш ва ёшларни радикаллашувдан ҳимоя қилишда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Қўшма дастурлар, академик алмашинувлар ва қўлёзмаларни ўрганишни кенгайтириш борасида ўзаро манфаатдорлик билдирилди”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш