Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Лондонда Буюк Британия Ғазначилиги иқтисодий котиби билан учрашди
Октябрь 15, 2025. 18:49 • 34 сония
• 40
ТОШКЕНТ, 15 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Лондонда Буюк Британия Ғазначилиги иқтисодий котиби Люси Ригби билан учрашди, деб хабар беряпти "Дунё" АА мухбири.

"Лондонда ташкил этилган роуд-шоу давомида Буюк Британия Ғазначилиги иқтисодий котиби Люси Ригби билан учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ригби хонимга "Янги Ўзбекистон – улкан имкониятларга эга катта мамлакат" номли тадбиримизда иштирок этгани ва уни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдираман.
Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши юзасидан фикр алмашдик. Юртимиз тараққиётидаги ушбу муҳим босқични Буюк Британия ҳукумати тўлиқ қўллаб-қувватлаётгани қувонарлидир".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари