Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Лондонда Буюк Британия Бош вазирининг инвестициялар бўйича маслаҳатчиси билан учрашди
Октябрь 16, 2025. 19:19 • 34 сония
• 50
ТОШКЕНТ, 16 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Лондонда Буюк Британия Бош вазирининг инвестициялар бўйича маслаҳатчиси Варун Чандра билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Буюк Британия Бош вазирининг инвестициялар бўйича маслаҳатчиси Варун Чандра билан учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Жаноб Чандра Ўзбекистондаги ислоҳотларни, айниқса, иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги ишларни катта қизиқиш билан кузатаётганини таъкидлади.
Эришилган келишувлар мамлакатларимиз фаровонлиги йўлида янги амалий ташаббуслар ва узоқ муддатли шериклик учун асос бўлиб хизмат қилишига ишонаман".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари