Logo

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Лондонда Буюк Британия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди

Октябрь 15, 2025. 20:11 • 31 сония

70
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Лондонда Буюк Британия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди

ТОШКЕНТ, 15 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Лондонда Буюк Британия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди, деб хабар беряпти "Дунё" АА мухбири.

"Ишбилармон доиралар билан учрашувда Британия бизнес вакиллари Ўзбекистонда амалга ошираётган лойиҳалари ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келгуси режалари ҳақида маълумот бердилар, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Бу Ўзбекистондаги бизнес муҳитига ташқаридан берилган мутлақо холисона баҳо эди ва мен мамлакатимизда юз берган улкан ўзгаришлар билан фахрланаман.

Биз юзлаб йиллик тарихга эга бўлган ишбилармон доираларнинг ишончини қозониб бормоқдамиз".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш