Қорақалпоғистонда умуммиллий "Саломатлик марафони" ўтказилмоқда
Октябрь 07, 2025. 15:47 • 2 дақ
• 20
ТОШКЕНТ, 7 октябрь. /"Дунё" АА/. Қорақалпоғистонда умуммиллий "Саломатлик марафони" ўтказилмоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Қорақалпоғистонда умуммиллий "Саломатлик марафони" ўтказилмоқда, бу ташаббус — инсоннинг ўзи ва яқинлари соғлиғига эътиборни одатий ҳаёт тарзига айлантиришга қаратилган, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Нукус шаҳридаги 12 та оилавий поликлиника ва 3 та жамоат масканида аҳоли диагностикадан ўтказилмоқда.
Шунингдек, беморларни йўналтириш ва рақамлаштириш тизими жорий этилмоқда.
Шифокорларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари ва AI TOP-3 CDSS, MuxlisaMED AI, AI Mammo сингари сунъий интеллект ечимлари жорий этилиши натижасида янада тезкор ва аниқ тиббий ёрдам кўрсатиш имкони яратилмоқда.
Атиги тўрт кун ичида қарийб 12 минг нафар фуқаро кўрикдан ўтди, шулардан 1 700 дан ортиғи чуқур текширувлардан ўтказилди, 116 нафари эса даволанишга йўналтирилди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон тиббиёт институти болалар жарроҳлиги бўлимида мураккаб операцияларни бошдан кечирган кичик беморлар билан учрашиб, суҳбатлашдик. Уларнинг матонати ва самимий табассумлари беихтиёр ҳар биримизни таъсирлантирди.
Иккита янги лойиҳа ишга туширилди – рақамли оилавий паспортни жорий этишга асосланган "Оилавий саломатлик мактаби" ҳамда ёшлар кўмагида аҳоли тиббий саводхонлигини оширишни кўзда тутувчи "Саломатлик волонтёрлари" шулар жумласидан.
Соғлиқни сақлашни замон талабларига мос ҳамда ҳар бир инсон учун қулай ва фойдали тизимга айлантиришни мақсад қилган "Тиббиёт новаторлари" жамоасидаги ёш мутахассисларга миннатдорлик билдираман.
Миллат саломатлиги – бу барчамиз елкама-елка босиб ўтадиган умумий йўлимиз ва масъулиятимиздир".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари