Ўзбекистоннинг ТДТ доирасидаги иқтисодий ташаббуслари Швейцария ОАВ диққат марказида
Октябрь 07, 2025. 09:40 • 2 дақ
• 81
ЖEНEВА, 7 октябрь. /"Дунё" АА/. Швейцариянинг "Diva International" электрон журналида Иқтисодий тадқиқотлар ва тараққиёт маркази директори Обид Ҳакимовнинг Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги иқтисодий ташаббусларини амалга оширишга бағишланган мақоласи эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда қайд этилишича, Ўзбекистон ТДТга аъзо бўлган нисбатан қисқа муддат ичида кузатувчи давлатдан интеграция лойиҳаларининг асосий ташаббускорига айланди. Мамлакат ташкилотнинг иқтисодий кун тартибини фаол шакллантирмоқда, савдо, инвестиция, транспорт, рақамлаштириш ва барқарор ривожланиш соҳаларида ташаббусларни илгари суряпти.
"Бугун биз нафақат декларатив таклифлар, балки туркий мамлакатларнинг умумий иқтисодий маконини шакллантиришда Ўзбекистоннинг роли ортиб бораётганини тасдиқловчи уларни амалий амалга оширишнинг дастлабки натижалари ҳақида ҳам гапиришимиз мумкин. Ўзбекистон Президенти 2018 йилда ТДТ саммитида илк бор иштирок этганидан буён мамлакат иқтисодиёт, транспорт, рақамли технологиялар, экология, гуманитар ҳамкорлик каби соҳаларда изчиллик билан аниқ таклифларни илгари сурмоқда", – деб ёзган муаллиф.
Унинг таъкидлашича, сўнгги етти йил давомида Ўзбекистон ташаббуслари тизимли бўлиб, узоқ муддатли иқтисодий интеграция стратегиясини шакллантирди ва ТДТ мамлакатлари ўртасида сармоявий фаоллик ва саноат кооперациясини фаоллаштирди.
"Транспорт-логистика кун тартибидаги ютуқлар бундан кам аҳамиятли эмас. Ўзбекистон ташаббуси билан темир йўл маъмуриятлари кенгашини тузиш бўйича музокаралар бошланди, электрон рухсатномалар ва e-TIR тизимларини жорий этиш бўйича ҳужжатлар келишиб олинди. Ушбу воситалар келажакда ягона рақамли транспорт маконининг асосини ташкил қилади, гарчи амалда биз ҳали ҳам тажриба лойиҳалари ва келишилган йўл хариталари ҳақида гапиряпмиз, – дея урғулаган эксперт.
Инвестициявий ҳамкорлик ҳам ижобий динамикани кўрсатмоқда. Хусусан, 2017-2024 йилларда Ўзбекистонга ТДТ мамлакатларидан киритилган инвестициялар ҳажми 7,5 миллиард доллардан ошди, қўшма корхоналар сони эса 4,5 баробар ошди. Туркия қурилиш, тўқимачилик ва логистика соҳаларига 1,8 миллиард доллар сармоя киритган етакчи инвестор ҳисобланади.
"Ўтган ТДТ саммитлари ташкилотда тизимли иқтисодий интеграция учун аллақачон асос борлигини кўрсатди. Ўзбекистоннинг Туркий инвестиция жамғармаси ва Тараққиёт банкини ташкил этиш, "яшил" йўлаклар ва рақамли савдо майдончаларини ишга тушириш, транспорт кенгашлари ва йиллик иқтисодий форумларни шакллантириш бўйича таклифлари изчил кучайтирилиши керак бўлган йўналишни белгилаб берди", – деб ёзган муаллиф.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари