Logo

Покистондан муносабат: Ўзбекистоннинг Европадаги мавқеини мустаҳкамлаши бутун Евроосиё учун янги имкониятлар яратади

Октябрь 25, 2025. 09:24 • 2 дақ

55
Покистондан муносабат: Ўзбекистоннинг Европадаги мавқеини мустаҳкамлаши бутун Евроосиё учун янги имкониятлар яратади

ИСЛОМОБОД, 25 октябрь. /«Дунё» АА/. «Умумий келажакка жамияти» таҳлил маркази ижрочи директори Холид Таймур Акрам (Покистон) «Дунё» АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бельгияга амалга оширган расмий ташрифи якунлари ҳақидаги фикрларини билдирди:

–Эксперт сифатида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Брюсселга буюрган расмий ташрифини катта қизиқиш билан кузатдим. Бу ташриф, шубҳасиз, нафақат Тошкент, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун стратегик аҳамиятга эга.

Биринчидан, Европа Иттифоқи билан янгиланган Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Европа билан иқтисодий ва сиёсий алоқаларини мустаҳкамлаш йўлидаги ҳал қилувчи қадам бўлади. Мазкур келишув Ўзбекистоннинг ЕИ билан муносабатларида янги саҳифани самарали очиб, мамлакатни савдо, сармоя ва бошқарув соҳасида Европа стандартларига яқинлаштиради.

Иккинчидан, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунловчи қўшма баёнотнинг қабул қилиниши рамзий ва амалий воқеадир. Бу Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотларнинг изчиллиги ва тизимлилигини ўзида акс эттиради. Минтақа мамлакатлари учун бу изчил иқтисодий модернизация ва шаффоф савдо сиёсати жаҳон иқтисодиётига адолатли шартлар асосида интеграциялашувга олиб келишига мисол бўлади.

Қолаверса, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Европа Кенгаши президенти Шарл Мишел, Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляен, Бельгияликлар Қироли Филипп билан учрашувлари Ўзбекистон билан Европа ўртасидаги ишонч ва сиёсий мулоқот юксак даражада эканини кўрсатади. Европа пойтахти Тошкентни Марказий Осиёда барқарорлаштирувчи роль ўйнашга қодир ишончли ҳамкор сифатида кўрмоқда.

Ўзбекистоннинг Европадаги мавқеини мустаҳкамлаш бутун Евроосиё учун ҳам янги имкониятлар яратади. Тошкентнинг Брюссел кун тартиби фақат Ўзбекистон ҳақида эмас. Бу минтақанинг глобал сиёсат ва иқтисодиётдаги аҳамияти ортиб бораётганидан далолат беради. Узоқ муддатли истиқболда бу Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги, хусусан, транспорт ва энергетика йўлаклари контекстида яқинроқ алоқаларга ҳисса қўшиши мумкин.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш