Logo

Ўзбекистон Республикасининг Кувайт Давлатидаги Элчихонаси Кувайт ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаати

Март 02, 2026. 12:59 • 2 дақ

89
Ўзбекистон Республикасининг Кувайт Давлатидаги Элчихонаси Кувайт ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаати

Яқин Шарқ минтақасида кузатилаётган хавфсизлик вазиятининг мураккаблашуви ҳамда айрим давлатлар томонидан профилактик ва эҳтиёт чоралари кучайтирилиши муносабати билан Кувайт Давлатида ҳам тегишли хавфсизлик чоралари амалга оширилмоқда. Ҳозирги вақтда вазият Кувайтнинг ваколатли органлари томонидан доимий равишда назорат қилинмоқда.

Кувайт ҳудудида консуллик рўйхатидан 224 нафар фуқаро ўтган бўлиб, улар билан доимий алоқа ўрнатилган ва вазият юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, эҳтимолий чекловлар юзага келиши мумкинлигини инобатга олиб, Элчихона қуйидагиларга амал қилишни тавсия этади:

- расмий давлат идоралари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан берилаётган ахборотни мунтазам кузатиб бориш;

- зарурат бўлмаган ҳолларда одамлар гавжум жойлар ва оммавий тадбирларда иштирок этмаслик;

- ҳарбий ва стратегик аҳамиятга эга объектлар яқинига бормаслик;

- маҳаллий қонунчилик ва хавфсизлик бўйича белгиланган талабларга қатъий риоя қилиш;

- шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо ўзингиз билан олиб юриш.

Элчихона ватандошларимизни хотиржамлик ва вазминликни сақлашга, ижтимоий тармоқлар ва айрим ахборот манбаларида тарқатилаётган тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка ҳамда фақат расмий манбаларга таянишга чақиради. Нотўғри ёки текширилмаган маълумотларни тарқатишдан тийилиш қатъий тавсия этилади.

Фавқулодда ҳолатлар ёки консуллик-ҳуқуқий масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Кувайтдаги Элчихонасига қуйидаги алоқа воситалари орқали мурожаат қилиш мумкин:

Ишонч телефони: +96525396515

Консул Исломхон Тоиров, тел.: +96599427517

Элчихона вазият ривожини доимий мониторинг қилиб бормоқда ва зарурат туғилган тақдирда қўшимча маълумот тақдим этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Shahzoda Kuchkarova

shahzoda@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш