Logo

Покистондан муносабат: Расий Тошкентнинг ТДТ доирасидаги фаол позицияси янги имкониятларни очиб беради

Октябрь 09, 2025. 11:22 • 2 дақ

49
Покистондан муносабат: Расий Тошкентнинг ТДТ доирасидаги фаол позицияси янги имкониятларни очиб беради

ИСЛОМОБОД, 9 октябрь /"Дунё" АА/. Покистоннинг "Dunya" телеканали сиёсий шарҳловчиси Рашид Хон Сафи "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга амалий ташрифи якунлари ва Туркий давлатлар ташкилотининг Габалада бўлиб ўтган саммитидаги нутқи ҳақида фикрларини билдирди.

– Марказий Осиё динамикасини яқиндан кузатиб борадиган эксперт сифатида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг 12-саммитида иштирокини шунчаки навбатдаги дипломатик воқеа сифатида эмас, балки расмий Тошкентнинг янги ташқи сиёсат фалсафасини акс эттирувчи стратегик қадам сифатида баҳолайман.

Ўзбекистон сўнгги йилларда шиорлар эмас, балки аниқ ташаббуслар билан чиқаётган туркий дунёнинг энг фаол иштирокчиларидан бирига айланди. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакат туркий давлатлар ўртасидаги интеграция жараёнларига янги энергия киритишга муваффақ бўлди.

Саммитнинг "Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик" шиори остида ўтаётгани алоҳида аҳамият касб этади. Ўзбекистон бу ерда прагматик ёндашувни таклиф қилишга қодир давлат сифатида ҳаракат қилмоқда: ишончни мустаҳкамлаш, коммуникацияларни ривожлантириш ва ҳудудларни бўлишдан кўра уларни бирлаштиришгача.

Покистон нуқтаи назаридан Тошкентнинг ТДТ доирасидаги фаол позицияси янги имкониятларни очиб беради. Ишончим комилки, туркий давлатлар ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши табиий равишда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги яқин ҳамкорлик учун замин яратади. Трансафғон темир йўли лойиҳаси бу борада алоҳида аҳамиятга эга.

Мен Ўзбекистон етакчисининг ташрифини декларатив интеграциядан реал интеграцияга ўтиш рамзи сифатида кўраман. Бу ҳар бир мамлакат ўзига хос, аммо бир-бирини тўлдирувчи овозга эга бўладиган кучли иқтисодий ва маданий кўприкларни яратишга қаратилган ҳаракатдир.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш