Ўзбекистон-Америка икки томонлама муносабатлари АҚШ оммавий ахборот воситалари нигоҳида
Октябрь 08, 2025. 16:03 • 2 дақ
• 247
ВАШИНГТОН, 9 октябрь. /"Дунё" AА/. АҚШниннг оммабоп "The Diplomat" нашрида Ўзбекистон элчиси Фурқат Сидиқов билан суҳбат эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбатда дипломат Ўзбекистон ва АҚШ раҳбарларининг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасидаги учрашуви ҳақида тўхталиб ўтди. "Ушбу воқеа тарихий аҳамиятга эга бўлиб, Ўзбекистон-Америка шериклигининг стратегик моҳиятини тасдиқлади. Музокаралар конструктив муҳитда ўтди, тарафлар ислоҳотлар, савдо ҳамда ўзаро боғлиқлик масалаларини муҳокама қилдилар", деган элчи.
Таъкидланишича, сўнгги йилларда Тошкент ва Вашингтон ўртасидаги алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди, бу эса мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар ва очиқлик сиёсати билан боғлиқдир.
"Мулоқот чоғида алоҳида эътибор икки томонлама муносабатларни барча йўналишларда янги босқичга кўтариш масалаларига қаратилди. 2018 йилда АҚШга олий даражадаги ташрифдан сўнг томонлар ўртасида йўлга қўйилган мунтазам мулоқотни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди", – дея урғулаган Ўзбекистон расмий вакили.
Дипломат, шунингдек, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида — энергетика, муҳим минераллар соҳаси, рақамлаштириш, "яшил иқтисодиёт" ва таълим соҳаларини таъкидлаган.
Интервьюда АҚШ Конгресси билан мустаҳкамланаётган ўзаро ҳамкорлик ва минтақавий мулоқотнинг асосий платформаси ҳисобланган "C5+1" формати хусусида сўз юритилган.
"Учрашувда, шунингдек, Афғонистон муаммосига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Тошкент бу мамлакатни изоляция қилиш эмас, балки уни жамиятга интеграция қилиш сиёсатини қўллаб-қувватлаётгани таъкидланди. Шунингдек, гуманитар ва инфратузилма лойиҳалари, жумладан Термиздаги таълим маркази ҳамда Эркин савдо зоналари ҳақида айтиб ўтилди", – дейилган суҳбатда.
Элчи Фурқат Сиддиқов таъкидлаганидек, "Ўзбекистон Марказий Осиёда Америка Қўшма Штатларининг ишончли ҳамкори ҳисобланади. Президент Дональд Трамп раҳбарлигида бу ҳамкорлик янги катта лойиҳаларга, хавфсизликни мустаҳкамлашга ва икки давлат учун барқарор ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликка айланиш учун барча имкониятларга эга".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари