Logo

Саида Мирзиёева: Ўзбекистон Буюк Британия бизнеси учун ҳам жозибадор маконга айланди – бугунги кунда юртимизда ушбу мамлакатнинг 270 дан ортиқ компанияси муваффақиятли фаолият юритмоқда

Октябрь 15, 2025. 16:29 • 39 сония

53
Саида Мирзиёева: Ўзбекистон Буюк Британия бизнеси учун ҳам жозибадор маконга айланди – бугунги кунда юртимизда ушбу мамлакатнинг 270 дан ортиқ компанияси муваффақиятли фаолият юритмоқда

ТОШКЕНТ, 15 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Буюк Британияга ташрифи доирасида "Янги Ўзбекистон – улкан имкониятларга эга катта мамлакат" мавзусидаги давра суҳбати иштирокчилари билан учрашди, деб хабар беряпти "Дунё" АА мухбири.

"Буюк Британияга ташриф доирасида "Янги Ўзбекистон – улкан имкониятларга эга катта мамлакат" мавзусидаги давра суҳбати иштирокчилари билан учрашдим, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон Буюк Британия бизнеси учун ҳам жозибадор маконга айланди – бугунги кунда юртимизда ушбу мамлакатнинг 270 дан ортиқ компанияси муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Британиялик ҳамкорларнинг қизиқиши ортиб бораётганидан мамнунман ва уларнинг иқтисодиётимиздаги иштироки тобора кенгайиб боришига ишонаман".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш