Logo

Саида Мирзиёева: Марказий Осиё бўйича Умумпартиявий гуруҳнинг ташкил этилиши Буюк Британия ва минтақамиз мамлакатлари парламентлари ўртасидаги мулоқот учун асос бўлади

Октябрь 16, 2025. 17:10 • 37 сония

51
Саида Мирзиёева: Марказий Осиё бўйича Умумпартиявий гуруҳнинг ташкил этилиши Буюк Британия ва минтақамиз мамлакатлари парламентлари ўртасидаги мулоқот учун асос бўлади

ТОШКЕНТ, 16 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Лондонга ташрифи давомида кеча Буюк Британия парламенти Жамоатлар палатаси спикери Линдси Хойл билан учрашди, деб хабар беряпти "Дунё" АА мухбири.

"Кеча Буюк Британия парламенти Жамоатлар палатаси спикери Линдси Хойл билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Марказий Осиё бўйича Умумпартиявий гуруҳнинг ташкил этилиши Буюк Британия ва минтақамиз мамлакатлари парламентлари ўртасидаги мулоқот учун асос бўлишига ишонч билдирилди. Биз гуруҳ делегациясини Ўзбекистонда қабул қилишга тайёрмиз.

Кўп асрлик тарихга эга парламент биноси бўйлаб ажойиб экскурсия билан якунланган самимий учрашув учун жаноб Хойлга миннатдорлик билдираман".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш