Саида Мирзиёева: Оксфорд университетининг "Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари" факультетида ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилади
Октябрь 16, 2025. 11:43 • 38 сония
• 87
ТОШКЕНТ, 16 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Буюк Британияга ташрифи давомида Оксфорд университетида бўлди, деб хабар беряпти "Дунё" АА мухбири.

"Шуни қувонч ва ифтихор билан айтмоқчиманки, Оксфорд университетининг "Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари" факультетида эндиликда ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилади, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ўзининг telegram-каналида. –Университетдан Президентимиз раҳбарлигида Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш борасида эришилган ютуқларнинг эътирофи сифатида мукофот қабул қилганимдан хурсандман.
Мирзо Улуғбекнинг "Зижи Кўрагоний", Алишер Навоийнинг "Хамса", Ҳусайн Бойқаронинг "Девони Ҳусайний", Бобурийлар даврига оид миниатюралар ва бошқа кўплаб нодир китоблар сақланаётган Бодлиан кутубхонаси билан танишув илиқ таассурот қолдирди".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари