Саудия Арабистонидан муносабат: Ўзбекистон адолатли дунё барпо этишда ўзини конструктив ҳамкор сифатида кўрсатди
Август 09, 2025. 10:41 • 2 дақ
• 47
АР-РИЁЗ, 9 август. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг "Sahm News" электрон газетаси мухбири Абдулҳамид Ҳамид Абдуллоҳ ал-Куббий "Дунё" АА учун интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистоннинг "Аваза" миллий сайёҳлик ҳудудида бўлиб ўтган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясидаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Каспий денгизининг гавҳари деб аталган "Аваза" миллий сайёҳлик ҳудудида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясидаги маърузасида бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Давлатингиз раҳбарини нутқи бундай давлатлар дуч келадиган ўзига хос муаммоларни очиб берди ва халқаро бозорларга тенг киришни таъминлайдиган адолатли глобал иқтисодий тизим яратиш муҳимлиги қайд этилди. Бироқ, Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқи фақат муаммоларни санаб ўтиш билан чекланиб қолмади, балки у географик чекловларни қандай ўсиш нуқтасига айлантириш бўйича аниқ ҳаракатлар дастурини тақдим этди.
Ўзбекистон етакчиси, иштирокчилар эътиборини мамлакатларнинг денгиз портларидан узоқда жойлашганлиги сабабли юзага келган иқтисодий муаммоларга қаратди. Шунингдек, энг яқин портдан минглаб километр узоқликда жойлашган Ўзбекистон логистика харажатлари билан тўқнаш келишини таъкидлади, бу товарлар нархининг 60 фоизини ташкил этади, бу эса жаҳон ўртача кўрсаткичидан анча юқори.
Бу қийинчиликларни енгиш учун у реализм ва стратегик фикрлашни бирлаштирган олтита ташаббусни таклиф қилди. Улар Ўзбекистоннинг кун тартибини шакллантиришга қодир минтақавий етакчи сифатидаги роли ортиб бораётганининг намойиши бўлди. Заифлик индекси ва логистика интеграция фонди каби таклифлар иқтисодий адолатга эришиш учун институционал ечимлар зарурлигини чуқур англашни акс эттиради.
Ўзбекистон Президентининг мазкур конференциядаги нутқи шунчаки сиёсий нутқ эмас – бу жаҳон иқтисодиёти архитектурасини қайта кўриб чиқишга чақириқдир. "Бозорларга тенг кириш – барқарор ривожланишнинг зарурий шарти" эканини таъкидлаган Ўзбекистон адолатли дунё барпо этишда ўзини конструктив ҳамкор сифатида кўрсатди.
Олдиндаги йўл осон эмас, аммо аниқ қараш ва давом этаётган ташаббуслар зарур халқаро кўмак билан мақсадларга эришишга умид беради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари