Туркиядан муносабат: Ўзбекистонда яратилган инвестициявий имкониятлардан самарали фойдаланиш пайти келди
Июль 24, 2025. 12:13 • 2 дақ
• 75
АНҚАРА, 24 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Бурсадаги фахрий консули, инвестор Али Баклан "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали натижалари ҳақидаги фикрларини билдирди:

–Беш йилдан бери Ўзбекистоннинг Бурсадаги фахрий консули сифатида ишлаб келаман. Бу вақт мобайнида Ўзбекистонга бир неча бор бўлдим. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда инвесторлар учун катта имкониятлар тақдим этилди.
Мен ҳам ушбу имкониятлардан фойдаланиб, юртингизга инвестиция киритишга муваффақ бўлдим. Ўзбекистон тараққиёти ва ривожига ҳисса қўшиш мен учун хурсандчилик ва ғурур бағишлайди.
Ҳар ташрифимда Ўзбекистоннинг нақадар жадал ва барқарор илдамлаб бораётганига шахсан гувоҳ бўлаяпман. Энг асосийси, ушбу тараққиёт фақатгина Тошкентда эмас, балки мамлакатнинг чекка ҳудудларида ҳам амалга ошмоқда. Мен Самарқанд вилоятининг Қўшрабод туманида қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестиция киритдим. Шунингдек, Булунғур туманида консерва заводини ташкил қилдик ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаряпмиз. Бу ҳудудларда инвесторлар учун алоҳида ва қулай шароитлар яратилган.
Таъкидлаш керакки, Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида нафақат республика балки вилоят ва туман раҳбарлари даражасида ҳам инвесторларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тадбиркор сифатида тез-тез хорижда бўламан. Европага ва яқинда Хитойга саёҳат қилдим. Бошқа мамлакатларда инвесторлар билан учрашувларда Янги Ўзбекистон номини тез-тез эшитяпман. Ўзбекистон ҳақидаги ушбу илиқ муносабатлар мамлакатингизда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида сўнгги йилларда амалга оширган туб ислоҳотларнинг натижасидир. Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари билан ҳар йили Тошкентда ташкил этилаётган Халқаро инвестиция форуми ва шунга ўхшаш тадбирлар инвестиция муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Айниқса, Самарқанддаги ўзгаришлар таҳсинга сазовор. Халқаро ҳамкорлик ва бизнес тадбирлари жиҳатидан ушбу шаҳарда зарур инфратузилмалар яратилди. Шунингдек, Бухородаги ўзгаришларни мамнуният билан кузатиб боряпмиз.
Мен Туркиядаги инвесторларни Ўзбекистонда яратилган инвестициявий имкониятлардан самарали фойдаланиш пайти келганини доим таъкидлайман. Хусусан, Ўзбекистон биз учун ота юрт экани ва Марказий Осиёнинг юксалиб бораётган юлдузига айлангани турк инвесторининг эътиборини тортмоқда. Шу жиҳатдан турк ишбилармонларининг Ўзбекистонга қизиқиши жуда юқори.
Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва тараққиёт жараёни юқори натижалар олиб келишига чин қалбимдан ишонаман.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари