Остонадан муносабат: Тошкент халқаро инвестиция форуми инвесторлар учун янги имкониятлар яратди

Июнь 23, 2026. 16:00 • 2 дақ

77
Остонадан муносабат: Тошкент халқаро инвестиция форуми инвесторлар учун янги имкониятлар яратди

ОСТОНА, 23 июнь. /“Дунё” АА/. Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги ходими Темирлан Байматов “Дунё” АА мухбирига 16–18 июнь кунлари мамлакатимизда бўлиб ўтган V Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

– Ўзбекистонда бўлиб ўтган V Тошкент халқаро инвестиция форуми юксак савияда ташкил этилди. Ушбу тадбир инвестициявий ҳамкорлик, барқарор иқтисодий тараққиёт масалаларини муҳокама қилиш ҳамда давлатлар, халқаро молиявий институтлар ва бизнес вакиллари ўртасида ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш учун энг муҳим халқаро майдонлардан бири эканига ишонаман.

Айниқса, Ўзбекистоннинг инвестиция муҳитини яхшилаш, иқтисодиётни либераллаштириш ва хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги изчил саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидламоқчиман. Олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон минтақада энг тез ривожланаётган инвестиция бозорларидан бири сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда.

Шунингдек ўқинг

Тошкент халқаро инвестиция форуми сўнгги йилларда давлат ва хусусий сектор ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш, истиқболли инвестиция лойиҳаларини тақдим этиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш учун самарали платформа сифатида ўзини намоён этди.

Ишончим комилки, ушбу форумнинг ўтказилиши янги инвестицияларни жалб қилиш, халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақада барқарор ўсиш ҳамда фаровонликни таъминлашга қаратилган йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Форумнинг муваффақиятли ўтишига ишонч билдириб, барча иштирокчиларга самарали иш, конструктив мулоқот ва халқаро инвестициявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган амалий натижаларга эришишни тилайман.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш