Ўзбекистон Президенти Наманган вилоятида сунъий интеллект борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Июнь 23, 2026. 14:31 • 2 дақ

23

ТОШКЕНТ, 23 июнь. /“Дунё” АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Наманган вилоятига ташрифи доирасида Наманган давлат техника университетининг сунъий интеллект лабораторияси фаолияти билан танишди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, лабораторияда талабаларнинг амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, сунъий интеллект технологияларини реал лойиҳаларда қўллаш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини ошириш учун зарур шароитлар яратилган.

Унинг таркибида таҳлил, робототехника ва бионика марказлари, стартап-акселератор, 9 та “ақлли” хона, 2 та сунъий интеллект бўйича тайёргарлик хонаси ташкил этилган.

Мазкур марказ сунъий интеллект, робототехника, “ақлли” транспорт, экология ва агротехнологиялар йўналишларида инновацион илмий-амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан шуғулланади.

Шунингдек ўқинг

Давлатимиз раҳбари ушбу тажрибани кенгайтириш, муҳим соҳалар ривожига ёшларнинг интеллектуал ва илмий салоҳиятини янада кенг жалб этиш зарурлигини таъкидлади.

Президентимизга вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида фаолият юритаётган сунъий интеллект бўйича маслаҳатчилар томонидан тайёрланган стартап лойиҳалар ҳам тақдимот қилинди.

 Давлатимиз раҳбари ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг ғоя ва таклифларини тинглади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш