Logo

Эрондан муносабат: Ўзбекистон Президенти томонидан Душанбе саммитида илгари сурилган ташаббуслар МДҲ маконидаги сифатли ривожланишни таъминлашга қаратилган

Октябрь 12, 2025. 18:20 • 2 дақ

101
Эрондан муносабат: Ўзбекистон Президенти томонидан Душанбе саммитида илгари сурилган ташаббуслар МДҲ маконидаги сифатли ривожланишни таъминлашга қаратилган

ТЕҲРОН, 12 октябрь. /"Дунё" АА/. "Ala Tejarat Mahad Qabous" компанияси бошқаруви раиси Сулаймон Хивечи "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9-10 октябрь кунлари Душанбеда ўтган "Марказий Осиё – Россия" форматидаги иккинчи саммит ва МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишидаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди:

–30 йилдан ортиқ фаолият давомида МДҲ ўз тараққиётининг узоқ йўлини босиб ўтди ва Душанбеда бўлиб ўтган саммит доирасида ушбу ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

 Саммитда Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган ташаббуслар МДҲга аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий, саноат, транспорт, илмий-техникавий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги интеграцияни янада ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуслари МДҲ маконидаги сифатли ривожланишни таъминлашга қаратилган.

 Хусусан, барча турдаги транспорт билан интеграция қилинган ахборот-логистика марказларини яратиш, транспорт соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга бағишланган конференция ташкил этиш, махсус иқтисодий ва индустриал зоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича "йўл харитаси"ни тайёрлаш, инновацион стартапларни илгари суриш мақсадида МДҲ Венчур платформасини яратиш каби таклифлар жуда муҳим.

Бошқа маърузачилардан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон етакчсининг нутқи аниқ ва амалий йўналтирилган бўлиб, у МДҲ маконида иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Ўзбекистон Президенти халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида долзарб муаммоларни ҳал этиш, барқарорликни таъминлаш ҳамда сиёсий ва иқтисодий интеграцияни ривожлантиришга оид амалий таклифларни илгари суриш орқали дунё жамоатчилиги эътибор марказида бўлиб келмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш