Испаниядан муносабат: Ўзбекистон Президентининг нутқи шунчаки декларация эмас, бу стратегик таклифларни амалий амалга ошириш воситалари билан бирлаштирган аниқ йўл харитасидир
Октябрь 13, 2025. 07:09 • 2 дақ
• 71
МАДРИД, 13 октябрь. /"Дунё" АА/. Сан Пабло университети профессори, Марказий Осиё минтақаси бўйича мутахассис Антонио Алонсо (Испания) "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9-10 октябрь кунлари Душанбеда ўтган "Марказий Осиё – Россия" форматидаги иккинчи саммит ва МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишидаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди.

– Ўзбекистон Президентининг МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги маърузасига нафақат МДҲ давлатлари, балки кенгроқ халқаро аудитория эътиборига сазовор бўлган чинакам ноёб стратегик манифест сифатида қарайман.
Биринчи навбатда таклиф этилаётган ташаббусларнинг тизимли ва кенг қамровлилиги эътиборимни тортади. Президент бир-биридан фарқ қиладиган чора-тадбирлар мажмуини эмас, балки савдо, транспорт логистикаси, инвестиция лойиҳалари, энергетика ва рақамлаштиришни ўзида мужассам этган яхлит ҳаракатлар архитектурасини тақдим этди.
Ҳар бир таклиф – логистика йўлакларини ривожлантириш, махсус иқтисодий зоналар яратиш, венчур платформасини ишга тушириш ёки профессионал стандартларни уйғунлаштириш – бошқа элементларни мустаҳкамлайди, минтақанинг барқарор ривожланиши учун зарур бўлган синергияни яратади.
Иккинчиси, бу айниқса муҳим, ташаббусларнинг амалий йўналишидир. Савдо айланмасини ошириш, савдо тартиб-қоидаларини соддалаштириш, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, ахборот-логистика марказларини ишга тушириш бевосита транзакция харажатларини камайтиради ва етказиб бериш занжирларининг мустаҳкамлайди. Саноат зоналари ва венчур платформалар барқарор ички иқтисодий ривожланишни рағбатлантириб, инновациялар ва иш ўринларини яратади. Булар минтақавий сиёсатда дарҳол қўлланилиши мумкин бўлган аниқ воситалардир.
Учинчидан, кенг кўламли қўшма энергетика лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар МДҲ давлатларининг энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлайди, саноатни модернизация қилиш учун шарт-шароит яратади, узоқ муддатли инвестицияларни жалб қилади.
Тўртинчидан, рақамлаштириш ва инсон капитали. Кўп қиррали рақамлаштириш режасини яратиш ҳамда дипломлар ва касбий стандартларни ўзаро тан олиш ташаббуслари ривожланишнинг "юмшоқ инфратузилмаси"ни шакллантирувчи чора-тадбирлар – қўшма таълим дастурлари, стартаплар учун акселераторлар, ёшлар учун лабораторияларни ўз ичига қамраб олди. Ушбу таклифлар туфайли минтақа нафақат технологик юксалиш, балки билимларни узатиш ва юқори малакали ишчи кучини ривожлантириш учун платформага айланади.
Бешинчидан, институционал барқарорлик ва рискларни бошқариш. Транспорт тармоғидаги тўсиқлар, инфратузилмани молиялаштиришнинг етарли эмаслиги ва стандартларни уйғунлаштириш зарурати – буларнинг барчаси ҳақиқий муаммолар, бироқ уларни пухта ўйланган KPI тизими, тажриба йўлаклари ва давлат-хусусий шерикликнинг шаффоф воситалари ёрдамида бартараф этиши мумкин.
Айнан мана шу институционал қарорларда Ўзбекистон Президентнинг стратегик узоқни кўра билиши яққол намоён бўлмоқда. Хулоса ўрнида шуни таъкидлашни истардимки, Ўзбекистон етакчисининг нутқи шунчаки декларация эмас, бу стратегик таклифларни амалий амалга ошириш воситалари билан бирлаштирган аниқ йўл харитасидир.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари