Logo

Италиядан муносабат: Ўзбекистон дипломатиясининг фаол ҳаракатлари натижасида Каспий бўйи давлатлари янада яқинлашди

Август 24, 2025. 13:22 • 53 сония

91
Италиядан муносабат: Ўзбекистон дипломатиясининг фаол ҳаракатлари натижасида Каспий бўйи давлатлари янада яқинлашди

РИМ, 25 август. /"Дунё" АА/.  "Sandro TetiEditore" ноширлик компанияси директори ва сиёсатшунос Сандро Тети (Италия) Дунё" АА учун интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 22 август куни Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган "Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон" форматидаги уч томонлама саммитдаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Каспий денгизининг Туркманистон соҳилида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ўртасида муҳим учрашув бўлиб ўтди. Саммит муваффақиятли ўтди ва бир қатор муҳим уч томонлама ҳамда икки томонлама келишувлар имзоланиши билан якунланди.

Шубҳасиз, бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги дипломатик ютуғи бўлди.

Маълумки, бундан бир неча йиллар аввал кенгроқ геосиёсий ва геостратегик шароитдаги мураккаб вазият бошқа давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилар эди. Ҳолбуки, Каспий минтақаси янги Ипак йўлининг стратегик маршрутларидан бири сифатида муҳим роль ўйнайди.

Ўзбекистон дипломатиясининг фаол ҳаракатлари натижасида Каспий бўйи давлатларини яқинлаштиришга ёрдам берди ва ушбу уч томонлама саммит ўтказилиши учун шароит яратди, уни ҳақли равишда катта муваффақият, деб аташ мумкин.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш