Logo

Россиядан муносабат: Ўзбекистон халқаро муносабатлар тизимида етакчи ўринларни эгаллаб, ўзини-ўзи таъминлайдиган, келажагига ишонган давлат сифатида намоён бўлмоқда

Июль 24, 2025. 11:47 • 57 сония

131
Россиядан муносабат: Ўзбекистон халқаро муносабатлар тизимида етакчи ўринларни эгаллаб, ўзини-ўзи таъминлайдиган, келажагига ишонган давлат сифатида намоён бўлмоқда

МОСКВА, 24 июль. /"Дунё" АА/. Россиянинг "Миллий мудофаа" журнали бош муҳаррири Игорь Коротченко "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали натижалари ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Сўнгги йилларда Ўзбекистон жадаллик билан олға интилаётганини мамнуният билан қайд этамиз. Мамлакат ўзини янгиламоқда, халқаро муносабатлар тизимида етакчи ўринларни эгаллаб, ўзини-ўзи таъминлайдиган, келажагига ишонган давлат сифатида намоён бўлмоқда.

Албатта, бундай ижобий ўзгаришлар бевосита Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фаолияти билан боғлиқ. У бой амалий тажрибага эга тажрибали ва самарали сиёсатчи. Давлатингиз раҳбари узоқ вақт давомида ҳукуматга раҳбарлик қилиб, мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини назорат қилиб келди. Бугун эса Президент сифатида ўзига юкланган вазифаларни ишончли ва самарали бажармоқда.

Илгари Марказий Осиёда анча камтарона мавқега эга бўлган Ўзбекистон бугун шиддат билан сиёсий ва халқаро нуфузга эга бўлаётганини кўряпмиз. Мамлакатга хорижий сармоялар кириб келмоқда, биринчи навбатда ўзбек халқининг миллий манфаатларини ҳисобга олишга асосланган самарали кўп векторли сиёсат юритиляпти.

Россияда Ўзбекистон ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг муваффақиятларини ҳурмат қилишади. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий алоқалар ҳам аъло даражада.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш