Logo

Ўзбекистон элчиси Остона шаҳар акими билан учрашди

Октябрь 03, 2024. 17:44 • 45 сония

635
Ўзбекистон элчиси Остона шаҳар акими билан учрашди

ОСТОНА, 3 октябрь. "Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов Остона шаҳри акими Женис Касимбек билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Остона шаҳри акими Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг сиёсий иродаси туфайли икки томонлама муносабатлар тўлиқ стратегик шерикчилик ва иттифоқчилик даражасига кўтарилганини алоҳида таъкидлади.

"Мамлакатларимиз етакчилар ўртасида эришилган келишувларни ва олдимизда қўйилган барча вазифаларни амалга ошириш учун максимал даражада ҳаракат қилишимиз керак", - деди аким Женис Касимбек.

Учрашувда икки томонлама тадбирлар жадвали, хусусан Остона шаҳри акимининг Тошкент шаҳрига хизмат сафарини уюштириш, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги Ҳудудлар раҳбарлари кенгашида Остона шаҳар делегациясининг иштирокини ишлаб чиқиш ва бошқа масалалар хусусида фикр алмашилди.

Бундан ташқари, 2025 йил учун мўлжалланган ҳамкорлик режалари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Остона шаҳар акимати ўртасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган "Йўл харитаси"ни имзолаш, Ўзбекистон пойтахтида Остона шаҳар маданият кунларини ўтказиш масалаларига эътибор қаратилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш