Тожикистоннинг “Avesta” ААнинг ўзбек тилидаги саҳифаси ишга туширилди

Октябрь 21, 2026. 20:00 • 43 сония

• 129
Тожикистоннинг “Avesta” ААнинг ўзбек тилидаги саҳифаси ишга туширилди

ДУШАНБЕ, 21 октябрь. /“Дунё” АА/. Тожикистоннинг “Avesta” ахборот агентлиги ўз веб-сайтининг ўзбек тилидаги саҳифасини ишга туширди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Маълум қилинишича, мазкур лойиҳанинг мақсади Тожикистонда ўзбек тилининг нуфузини мустаҳкамлаш ва мақомини юксалтиришдан иборат. Саҳифани очишда мамлакатнинг ўзбекзабон аҳолисининг тезкор ахборотга бўлган эҳтиёжи инобатга олинди.

“Avesta” Тожикистоннинг йирик ахборот агентликларидан бири ҳисобланади. Эндиликда агентлик материаллари беш тилда: рус, хитой, араб, инглиз ва ўзбек тилларида эълон қилинмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш