АҚШ Давлат департаменти давлат котибининг Ўзбекистонга ташрифини расман эълон қилди
Октябрь 14, 2026. 13:00 • 55 сония
• 31
ВАШИНГТОН, 14 октябрь. /“Дунё” АА/. АҚШ Давлат департаменти давлат котиби Марко Рубио 17–22 октябрь кунлари Ўзбекистон ва Ҳиндистонга сафари доирасида Самарқандга ташриф буюришини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлат котиби Самарқандда АҚШнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамлашга бағишланган “C5+1” форматидаги ташқи ишлар вазирлари учрашувида иштирок этади.
Шунингдек, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг юқори мартабали вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Давлат департаменти маълумотларига кўра, давлат котиби сафарида Америка бизнесининг 200 нафардан ортиқ вакилларидан иборат делегация ҳам иштирок этади.
Қайд этилишича, бўлажак ташриф АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси