Logo

Қозоғистон Парламенти Мажилиси раиси бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Октябрь 26, 2023. 11:40 • 49 сония

185
Қозоғистон Парламенти Мажилиси раиси бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

ТОШКЕНТ, 26 октябрь. «Дунё» АА/. Кеча Қозоғистон Парламенти Мажилиси Раиси Ерлан Кошанов бошчилигидаги ушбу мамлакат делегацияси расмий ташриф билан мамлакатимизга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент қуйи палатаси маълумотига кўра, бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов Қозоғистон Парламенти Мажилиси Раиси Ерлан Кошанов бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.


Мулоқот чоғида делегация аъзоларига «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган устувор вазифалар, унинг доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда Қонунчилик палатаси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.


Конструктив ва ўзаро ишонч руҳида ўтган учрашув чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва уни янги мазмун билан бойитиш, норма ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.


Ўз навбатида, Ерлан Кошанов икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шу йўналишдаги мулоқотларни кўпайтириш ҳар томонлама фойдали эканини қайд этди.


Самимий руҳда ўтган учрашувда томонлар парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш