Logo

Ўзбекистон ва Туркманистон пойтахтлари ҳамкорликни фаоллаштиради

Март 22, 2026. 12:35 • 59 сония

68
Ўзбекистон ва Туркманистон пойтахтлари ҳамкорликни фаоллаштиради

АШХОБОД, 22 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимов Ашхобод шаҳри ҳокими Рахим Гандимов билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё"АА мухбири.

Суҳбат давомида ўзбек-туркман муносабатлари сўнгги йилларда барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётгани, айниқса Тошкент ва Ашхобод шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланаётгани алоҳида таъкидланди.

Томонлар шаҳарлар ўртасидаги биродарлик муносабатлари тўғрисидаги битимни амалга ошириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ҳамда делегациялар алмашинувини фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва маданий-гуманитар тадбирларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Учрашувда Ашхободдаги “Тошкент” ҳамда Тошкентдаги “Ашхобод” истироҳат боғлари икки халқ ўртасидаги дўстликнинг ёрқин рамзи экани қайд этилди. Жорий йилда икки давлатнинг муҳим саналарига бағишланган маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Томонлар халқаро тадбирларда ўзаро иштирокни янада фаоллаштиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш