Ўзбекистон ва Туркманистон ҳудудлараро иқтисодий-ижтимоий, инвестициявий ҳамкорликни янада жадаллаштириш истиқболларини ўрганмоқда
Февраль 02, 2024. 21:11 • 2 дақ
• 193
АШХОБОД, 3 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси делегацияси амалий ташриф билан Туркманистоннинг Лебап вилоятига борди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Сафар давомида икки мамлакат ўртасидаги экспорт ҳажмини ошириш ва Ўзбекистонга хорижий инвестицияларини жалб қилиш, шунингдек, туркман томони билан чегараолди ҳудудлараро савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Ташриф чоғида дипломатлар Лебап вилоятидаги "Turkmen Yyldyzy", "Altyn Burgut" ва "Sir Yag" корхоналари фаолияти билан танишдилар.
Йилига 700-800 километр кабеллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Turkmen Yyldyzy" корхонаси билан танишиш чоғида ушбу туркман компанияси директори Гурбанназар Реджепов электр ўтказгич алюминий симларини Ўзбекистоннинг "ProCab" МЧЖ ҚКдан ва ПВХ пластикатларини "RD Guven" МЧЖ ҚКдан сотиб олаётганини, жорий йилда импорт ҳажмини янада оширилишини маълум қилди.
Гурбанназар Реджепов ҳозирда мис кабеллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ушбу йўналишда Ўзбекистон компаниялари билан ҳамкорлик қилиш мақсадга мувофиқ экани билдирди.
"Sir Yag" корхонасига ташриф давомида 20 миллион долларлик Туркия инвестициялари ва технологиялари иштирокида барпо этилган ушбу қўшма корхона бугунги кунда сифатли автомобиль мойларини ишлаб чиқараётгани ҳамда ушбу маҳсулотни мақбул нархларда Ўзбекистонга етказиб беришдан манфаатдор эканини маълум қилинди.
Ўз навбатида, мамлакатимиз ички бозорига сифатли ва арзон нархлардаги автомобиль мойларини етказиб бериш ҳамда икки давлат тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида яқин келажакда "Sir Yag" корхонаси делегациясини Ўзбекистонга ишчи сафарини амалга оширишга келишиб олинди.
"Altyn Burgut" корхонаси билан танишув давомида ушбу тадбиркорлик субъекти бугунги кунда 8,5 гектар ерга иссиқхоналар барпо қилиб, йилига 1,8-1,9 минг тонна помидор етиштириш ва маҳсулотни Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонга экспорт қилиш билан шуғулланаётгани айтиб ўтилди.
Корхона директори Бегенч Чариев ҳозирда унинг компанияси ихтиёрида давлатдан олинган яна 30 гектар қўшимча ерлар мавжудлигини, унда янги иссиқхоналарни барпо этишда Ўзбекистон компаниялари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди.
"Altyn Burgut" корхонаси раҳбари, шунингдек, иссиқхонада етиштирилган помидорларни Ўзбекистонга мақбул нархларда етказиб беришга тайёрлигини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда