"Орол йигитлари" рақс ансамбли Қирғизистонда ўтказилган "Рақс санъати - 2024" фестивалининг Гран-присини қўлга киритди
Июль 13, 2024. 10:01 • 42 сония
• 322
ЎШ, 13 июль. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 7-12 июль кунлари Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида "Рақс санъати - 2024" II Халқаро дўстлик фестивали бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон рақс жамоалари иштирок этди.
Тадбир доирасида турли мамлакатлардан келган рақс санъати усталарининг Ўш шаҳар кўчалари бўйлаб юришлари ва ҳунармандчилик кўргазма-ярмаркалари ташкил этилди. Шунингдек, фестиваль кунлари Ўш шаҳридаги турли дам олиш масканларида иштирокчилар томонидан концерт дастурлари намойиш этилди.
Танлов натижаларига кўра, Ўзбекистон давлат филармонияси Андижон вилоят бўлинмаси ижодий жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Қозоғистон ва Қирғизистон рақс жамоалари 2-ўрин, Туркия вакиллари 3-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон бўлинмасининг "Орол йигитлари" рақс ансамбли эса танловнинг мутлақ ғолиби бўлди ва Гран-прини қўлга киритди. Ғолиб жамоага Кипрга саёҳат йўлланмаси тақдим этилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда