Logo

Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кимё саноати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Март 23, 2025. 10:43 • 31 сония

239
Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги кимё саноати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

АШХОБОД, 23 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимов "Туркманкимё" давлат концерни раиси Давронгелди Сапбоев учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.


Томонлар кимё саноати соҳасида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид долзарб масалаларни атрофлича муҳокама қилдилар.


Ўзбекистон ва Туркманистоннинг бу борадаги мавжуд салоҳиятидан фойдаланган ҳолда қўшма лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларига эътибор қаратилди.


Шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида саноат кооперациясини кенгайтиришдан томонларнинг манфаатдорлиги қайд этилди.


Олий даражада эришилган икки томонлама келишувларнинг тизимли ва изчил амалга оширилишини таъминлаш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш