Тошкентда "Ўзбекистон – Қирғизистон: стратегик шериклик синергияси" мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтади
Июль 07, 2024. 10:26 • 44 сония
• 428
ТОШКЕНТ, 7 июль. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 9 июль куни Марказий Осиё халқаро институтида "Ўзбекистон – Қирғизистон: стратегик шериклик синергияси" мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир Марказий Осиё халқаро институти ва Қирғизистон Президенти ҳузуридаги Миллий стратегик ташаббуслар институти томонидан ташкил этилмоқда.
Анжуманда икки мамлакатнинг етакчи таҳлилий марказлари ва илмий-тадқиқот институтлари экспертлари, вазирлик ва идоралари, Тошкентда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этади.
Конференция икки томонлама, минтақавий ва халқаро даражадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг энг муҳим масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг умумий ёндашувларини ишлаб чиқиш ҳамда мустаҳкамлаш, икки томонлама ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини таҳлил қилишга қаратилган.
Анжуман давомида икки давлат раҳбарларининг сўнгги учрашуви чоғида имзоланган Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги тарихий декларациянинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига оид масалалар кўриб чиқилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ва унинг номи билан аталган шоҳкўча очилди
АДПИ педагоглари Қирғиз–ўзбек халқаро университети фаолияти билан танишди
Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашда минтақавий ҳамкорликни кучайтирмоқда