Ўзбекистон ҳудудлари ва Россиянинг Пенза вилояти ўртасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш йўналишлари келишиб олинди
Март 14, 2024. 09:07 • 2 дақ
• 83
ҚОЗОН, 14 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари амалий сафар билан Пенза вилоятида бўлдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё"АА мухбири.

Сафар давомида Пенза вилояти раҳбарияти, ишбилармон доира вакиллари билан самарали учрашувлар ўтказилди.
Мулоқотлар чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати алоҳида қайд этилди, шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорликни жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар икки томонлама муносабатлар ва стратегик шерикликнинг устувор йўналиши ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришдан иборат эканлигини таъкидладилар.
Ташриф давомида дипломатлар Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тўғрисида батафсил тақдимот ўтказишди. Унда Пенза вилояти маданият ва туризм вазири ўринбосари Илдар Мавлюдов ва ҳудуддаги етакчи туроператорлар раҳбарлари қатнашди.
Тақдимотда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда туризм муҳим ўрин тутиши қайд этилди. Шунингдек, Ўзбекистон чет эллик сайёҳлар учун очиқ мамлакат эканлиги маълум қилинди. Жумладан, 93 давлат фуқаролари учун визасиз тизим мавжудлиги, 70 та янги туристик маршрутлар очилгани ва 6 та хусусий авиакомпания иш бошлагани айтиб ўтилди.
Пенза вилояти туроператорлари Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига катта қизиқиш билдирди. Уларнинг айтишича, Россия фуқаролари Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ва бошқа шаҳарларига саёҳат қилишдан завқ олмоқда. Ушбу омиллар Пенза вилояти ва Ўзбекистон сайёҳлик агентликлари ўртасидаги яқин алоқаларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Пенза томони Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини оширишга кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи
Гужранвала шаҳрида Ўзбекистон–Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтди