Британия инвесторларига Ўзбекистон инфратузилма лойиҳалари тақдим этилилди

Ноябрь 29, 2026. 15:00 • 2 дақ

• 234

ЛОНДОН, 29 ноябрь. /“Дунё” АА/. Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларига Британиянинг етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб этиш мақсадида Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга хизмат сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимиз делегацияси таркибидан Ўзбекистон темир йўллари, Миллий электр тармоқлари, Ҳудудий электр тармоқлари, “Uzbekistan Airports”, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Янги Тошкент дирекцияси ҳамда “IT Park Uzbekistan” вакиллари ўрин олди.

Ўзбекистон вакиллари Лондонда бўлиб ўтган “Буюк Британия – Марказий Осиё – Жанубий Кавказ” инфратузилмани молиялаштириш конференциясида иштирок этди. Унда мамлакатимизда транспорт, энергетика, рақамлаштириш ва шаҳарсозлик соҳаларида амалга оширилаётган йирик инфратузилмавий лойиҳалар тақдим этилди.

Конференция доирасида Янги Тошкент лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Хорижий ҳамкорларни лойиҳага жалб этиш, инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва уни амалга оширишда халқаро тажрибадан фойдаланиш мақсадида махсус роуд-шоу ташкил этилди.

Тадбирда инвесторлар, молия институтлари ва қурилиш соҳасида фаолият юритувчи 100 нафардан ортиқ етакчи Британия компаниялари вакиллари иштирок этди.

Хизмат сафари давомида Ўзбекистон делегацияси Буюк Британия ҳукумати, йирик молиявий ташкилотлар, инвесторлар, муҳандислик ва инжиниринг компаниялари вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда инфратузилмавий лойиҳаларни молиялаштириш, инвестицияларни жалб этиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш