Ўзбекистон ҳудудлари ва Россиянинг Сибир федерал округи ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий алоқалар янги босқичга кўтарилади
Январ 19, 2025. 10:52 • 2 дақ
• 177
НОВОСИБИРСК, 19 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон бош консули Аслам Акбаров "Сибир келишуви" Россия субъектлари иқтисодий ҳамкорлиги ҳудудлараро ассоциациясининг ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш департаменти раҳбари Алексей Акулинин билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда мазкур ассоциацияси мувофиқлаштирувчи кенгашининг 2024 йил охирида бўлиб ўтган ва "Ўзбекистон Республикасининг Россиянинг Сибир федерал округи субъектлари билан ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш" мавзуга бағишланган йиғилиши натижаларини амалий амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Россия томони Сибир ва Ўзбекистон субъектлари ўртасида савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги узоқ муддатли ҳамкорлик устуворлигини таъкидлаб, ушбу жараённи янада осонлаштиришга тайёр эканлигини таъкидлади.
Ассоциация мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси, Иркутск вилояти губернатори Игор Кобзев Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигининг бугунги кундаги юксак даражасига, айниқса, иқтисодий соҳадаги алоқаларга алоҳида эътибор қаратаётгани қайд этилди.
Ассоциация ижроия қўмитаси ва Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси ўртасида имзоланадиган "Йўл харитаси" мамлакатимиз ва Сибирнинг турли ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришда муҳим босқич бўлиши таъкидланди.
Музокаралар чоғида мазкур "Йўл харитаси"нинг асосий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Россия томони Ўзбекистонда ташкил этилаётган форумларда Сибир компаниялари ва ташкилотларининг фаол иштирок этишидан манфаатдорлигини маълум қилди.
Бундан ташқари, "Йўл харитаси"да Иркутск ва Андижон вилоятлари, Новосибирск ва Сурхондарё вилоятлари, Томск ва Сирдарё ҳамда Тошкент вилоятлари иқтисодий тузилмаларининг муваффақиятли ўзаро ҳамкорлигига оид банд билан тўлдириш таклиф этилмоқда.
Сибирнинг турли ҳудудларидан ишбилармон доиралар вакилларининг Ўзбекистонга бизнес миссиялари ортиб бораётгани, уларнинг асосий мақсади ҳудудлараро иқтисодий хусусиятдаги аниқ келишувларга эришиш эканлиги алоҳида урғуланди.
Ишлаб чиқилаётган "Йўл харитаси"да таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Музокаралар якунида Россия вакили билан "Йўл харитаси"нинг якуний шаклини Ўзбекистон томонининг барча қўшимчаларини киритилган ҳолда тақдим этиш тўғрисида келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади
Польшадаги агентлик Тошкентда ўз ваколатхонасини очмоқчи