Қирғизистонлик тадбиркор Ўзбекистонда кигиз маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этишга қизиқиш билдиряпти
Июль 15, 2025. 12:44 • 42 сония
• 139
ЎШ, 15 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Ўш шаҳридаги "Kiyiz Group" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Сардор Салимов билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашув чоғида Ўзбекистоннинг водий вилоятларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, юртимизда "Kiyiz Group" корхонаси филиалини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Корхона раҳбари Сардор Салимов Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган катта эътибор, хусусан, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай инвестицион муҳит ва тақдим этилаётган имтиёзлардан яхши хабардорлигини маълум қилди. У, шунингдек, Ўзбекистонда қўшма лойиҳани амалга ошириш учун ўзбекистонлик шериклар музокараларга тайёрлигини билдирди.
"Kiyiz Group" МЧЖ раҳбари билан Ўзбекистонда кигиз маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича корхона ташкил этишга келишиб олинди.
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни, хомашё манбалари ва тайёр маҳсулотлар кўргазмаси билан танишдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади