Британия компанияси Қашқадарё вилоятидаги фаолиятини кенгайтиради
Июль 14, 2024. 10:09 • 44 сония
• 467
ЛОНДОН, 14 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг "AKS Services Group" компанияси бош директори Ваис Каис билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида "AKS Services Group" компаниясининг Ўзбекистонда фаолият йўналишларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида хорижий томон билан турар-жой мажмуаларини барпо этиш, шаҳарсозлик соҳаларида тажриба алмашиш ва ҳамкорлик қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Британияга экспорт қилиш, тоғ-кон саноати, таълим ҳамда мавсумий меҳнат миграцияга йўналишларда алоқаларни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.
"AKS Services Group" компанияси 2009 йилда Британияда таъсис этилган. У иқтисодий таҳлил, молиявий бошқарув, маҳсулотлар экспорти ва логистика хизматлари, жумладан халқаро савдони рағбатлантириш каби соҳаларда фаолият юритади. Бундан ташқари, халқаро савдони ривожлантиришга доир семинар ва тренинглар ҳам ташкил этилади.
Компания Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Британияга экспорти билан шуғулланади. Унинг Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида минтақавий офиси фаолият юритмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Белградда Ўзбекистон–Сербия Ишбилармонлар кенгашини тузиш масаласи муҳокама қилинди
Берлинда Ўзбекистоннинг минерал-хомашё салоҳияти тақдим этилди
Польша билан қишлоқ хўжалиги соҳасида қатор келишувларга эришилди
Ўзбекистон ва Туркия савдо айланмасини 5 миллиард долларга етказмоқчи
Польшанинг етакчи компаниялари билан ҳамкорлик бўйича дастлабки келишувларга эришилди