Мисрлик инвесторлар Ўзбекистондаги лойиҳаларга катта қизиқиш билдирмоқда
Ноябрь 04, 2024. 12:56 • 32 сония
• 110
ҚОҲИРА, 4 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Мисрнинг "Investia Venture Capital" компанияси асосчиси ва раҳбари Самир ал-Алайли, "Landmark Development" компанияси раиси Аҳмад Саббур билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида, Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятини юксалтиришга оид қурилиш-бунёдкорлик лойиҳаларида мисрлик инвесторларнинг иштироки, улар томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар тақдимотлари ва таклифлар кўриб чиқилди.
Учрашув якунида, ушбу таклифлар юзасидан фикр алмашиш ва уларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида яқин кунларда Тошкент вилояти ҳокимлиги масъуллари билан онлайн музокаралар ўтказишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади